Ўзбекистон Президенти Дания билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун имкониятлар кенг эканини таъкидлади

02 Okt 2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Дания Қироллиги ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссенни қабул қилди.

Ўзбекистон – Дания муносабатларини сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Икки томонлама ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Ўтган йили Данияга Ўзбекистоннинг қароргоҳи Стокгольм шаҳрида бўлган илк элчиси тайинланди. Жорий йилда Дания Марказий Осиё бўйича махсус вакилини тайинлади.

Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб беш баробар ошди. Даниянинг етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда тоғ-кон, кимё ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, сув таъминоти ҳамда бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, Дания инвестициялари, илғор технологиялари ва ноу-хауларини энергетика, фармацевтика, транспорт ва логистика, агросаноат мажмуи ҳамда бошқа истиқболли йўналишларга жалб этиш муҳимлиги таъкидланди.

Таълим, маданият ва туризм соҳаларида алоқаларни ривожлантириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашув якунида ҳамкорликни тизимли равишда кенгайтириш учун институционал ва шартномавий-ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлаш юзасидан келишувга эришилди.

Related

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига бўлажак раисликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligi davlat rahbarlari kengashining kengaytirilgan majlisidagi nutqi
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
O‘zbekiston Prezidenti mamlakatimizning Mustaqil Davlatlar Hamdo‘stligiga bo‘lajak raisligining ustuvor yo‘nalishlarini belgilab berdi
09. Okt 2026