Ўзбекистон Президенти Чехия Бош вазири билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

13 Noy 2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим бўйича конференцияси доирасида Чехия Республикаси Бош вазири Петр Фиала билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон-Чехия муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Чехия анъанавий равишда мамлакатимизнинг Европадаги муҳим ҳамкори ҳисобланади. Кейинги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2 баробар, қўшма корхона ва лойиҳалар сони 3 баробар кўпайди.

Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштириш, товар айирбошлашни кўпайтириш бўйича «йўл харитаси» ва аниқ лойиҳалардан иборат саноат кооперацияси дастурини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Related