Ўзбекистон Президенти Янги тараққиёт банки билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятларини қайд этди

23 Okt 2024

БРИКС саммити тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бирлашманинг Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди.

Ушбу нуфузли кўп томонлама молиявий институт билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Таълим ва технологик ривожланиш соҳасидаги дастур ва лойиҳалар, ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш, саноат, инфратузилма ва логистикани модернизация қилиш, рақамлаштириш, энергетика ва коммунал тармоқлар шерикликнинг истиқболли йўналишлари сифатида қайд этилди.

Ҳамкорлик бўйича аниқ лойиҳаларини тайёрлаш учун қўшма экспертлар гуруҳини тузишга келишиб олинди.

 

Related