Ўзбекистон Президенти «BNY» билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

22 Sen 2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида “BNY” компанияси бош тижорат директори Катинка Вальстром билан учрашув ўтказди.

“BNY” – активларни бошқариш, қимматли қоғозларни сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, давлат ва хусусий молиялаштириш каби кенг турдаги молиявий хизматларни тақдим этувчи Американинг етакчи банк-инвестиция гуруҳидир.

Банкнинг Ўзбекистон йирик корхоналарининг еврооблигацияларини чиқариш ва жойлаштиришга кўмаклашиш, шунингдек, Ўзбекистон банк-молия секторини ривожлантириш борасидаги режалари қўллаб-қувватланди.

Related