Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

22 Yan 2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 январь куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусовни қабул қилди.

Учрашув аввалида Россия мудофаа идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил май ойида Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Қабул қилинган дастурий ва режа ҳужжатларига мувофиқ икки мамлакат мудофаа идоралари ҳамкорлигини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Related