Ўзбекистон – Ҳиндистон шериклигини мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди

30 Avg 2026

Олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди иштирокида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Улар савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда чуқурлаштиришга қаратилган.

Жумладан:

– Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи якунлари бўйича қўшма баёнот;

– Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган маданий алмашинувлар дастури;

– Аюрведа ва анъанавий тиббиётнинг бошқа йўналишларида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;

– Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Фаёзтепа ва Қоратепа ҳудудларида археологик тадқиқотлар ўтказиш тўғрисида баённома;

– Иқтисодий ва молиявий мулоқот тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;

– 2026-2028 йилларда туризм соҳасидаги ҳамкорлик дастури;

– Геология ва минерал ресурслар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;

– Архив иши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;

– Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Сушма Свараж номидаги Ташқи алоқалар институти ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;

– Самарқанд вилояти ва Гужарат штати ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим.

Related

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига бўлажак раисликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligi davlat rahbarlari kengashining kengaytirilgan majlisidagi nutqi
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
O‘zbekiston Prezidenti mamlakatimizning Mustaqil Davlatlar Hamdo‘stligiga bo‘lajak raisligining ustuvor yo‘nalishlarini belgilab berdi
09. Okt 2026