“Пластмассалар саноати – Plastex Uzbekistan 2025” 15-юбилей халқаро кўргазмаси 2025 йилнинг 23-25 сентябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” МККнинг барча кўргазма майдонларида бўлиб ўтади.
Кўргазма ташкилотчилари: Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia Group.
Plastex Uzbekistan ҳар йили полимер хомашёси ва асбоб-ускуналари бўйича етакчи жаҳон ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчиларининг илғор ечимларини тақдим этиш учун пластмасса саноати мутахассисларини бирлаштиради. Халқаро иштирокчилар инновациялари ва ишланмалари Ўзбекистоннинг кўплаб тармоқлари учун мустаҳкам таянч бўлмоқда.
Кўргазма миқёси ўтган йилга нисбатан 19 фоизга ўсди – Германия, Ерон, Ҳиндистон, Хитой, Корея Республикаси, Латвия, Россия, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистондан 250 дан ортиқ компания ва брендлар Plastex Uzbekistan 2025да иштирок этмоқда. Хитой ишлаб чиқарувчилари Миллий павильон форматида иштирок этади.
“Plastex Uzbekistan –2025” кўргазмаси нафақат иштирокчилар сони бўйича, балки асосий ва периферик ускуналар миқёси бўйича ҳам рекорд кўрсатгичларни намойиш этмоқда – 2-павильонда нафақат саноат линиялари балки алоҳида тақдимотлар ҳам диққатга сазовордир. Кўргазмада анъанавий пластмасса ишлаб чиқариш линияларидан ташқари, қайта ишлаш ускуналари ҳам намойиш этилади.
Haitian, Sedir Yzumi, Haida, Borche, Power Jet, Dianya, Wankai, Bole, Jwellningнинг техник мутахассислари турли хил пластик қолиплаш усуллари учун машиналарни танлаш бўйича малакали маслаҳатлар беради. Қолип ишлаб чиқарувчилари янги маҳсулотларни чиқариш учун қолиплаш воситаларига буюртма бериш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради.
Бўлимлар:
- Пластмасса ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ускуналари;
- Хом ашё ва ёрдамчи материаллар;
- Полимер материаллар ва қўшимчалар;
- Босма қолиплар. Периферик ускуналар;
- Қайта ишлаш ва утилизация технологиялари;
- Пластик маҳсулотлар;
- Қадоқлаш ва полиграфия ускуналари.
Саноатга талаб ортиб бораётгани, унинг тармоқлари кенгайгани туфайли кўргазма кўлами кенгайди. Кўргазманинг янги хусусияти – 4P Central Asia ихтисослаштирилган сектори – полиграфия, қадоқлаш, пластмасса ва полимер саноатидаги маҳсулотлар, технологиялар ва инновацияларни намойиш этишга мўлжалланган инновацион В2В платформасидир. Саноатнинг тўрт йўналишини бир майдонда, бир саналарда бирлаштириш тамойили мутахассисларга бир нечта турдош тармоқлар доирасида индивидуал ва комплекс ечимларни топиш учун барча шарт-шароитларни яратади.
4P Central Asiaнинг асосий мақсади – ишлаб чиқариш занжирининг тўлиқ циклини – полимер, полиграфия ва қадоқлаш саноатининг ўзаро таъсирини намойиш этиш орқали кенг қамровли ечимларни таклиф қилишдан иборат.
Кўргазма анъанавий тарзда тегишли давлат органлари ва идоралари кўмагида ўтказиб келинмоқда.