«Xабеас корпус» ва «Миранда қоидаси» конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда

01 May 2023

Мамлакатимизда ўтказилган Референдумни бевосита кузатиб борган кўпчилик халқаро экспертлар хулосасида Ўзбекистоннинг янги Конституциясида қонунни бузганлар ҳуқуқини давлат идоралари масъул вакиллари, мансабдор шахсларнинг ҳар қандай ўзбошимчалигидан ҳимоя қилишнинг, деярли, барча замонавий усулларини жамлаган инсон ва фуқарони ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг ишончли механизм мустаҳкамлангани алоҳида таъкидланади.

Хусусан, инсон ҳуқуқи ва эркинлигини таъминлаш кафолати, жумладан, “Хабеас корпус” ва “Миранда қоидаси” умумэътироф этилган институтларини конституциявий даражада мустаҳкамлаш орқали сезиларли кучайтирилганига эътибор қаратилади.

– Янгиланган Асосий қонуннинг 27-28-моддалари илк бор қуйидаги муҳим бандлар кўринишида келтирилган:

а) айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имконияти тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилинади. Бу “айбсизлик презумпцияси” тамойилини амалда рўёбга чиқарилиши кафолатидир;

б) ҳар ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик бермасликка ҳақли, агар шахснинг ўз айбини тан олиши унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас;

в) озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомала ҳамда шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга;

г) шахснинг судлангани ва шундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибат унинг қариндошлари ҳуқуқини чеклаш учун асос бўлмайди.

Шунингдек, шахс ўзига тааллуқли шахсга доир маълумотини ҳимоя қилиш, нотўғри маълумотга тузатиш киритилишини, ўзи ҳақида қонунга хилоф равишда тўпланган ёки ҳуқуқий асосга эга бўлмаган маълумотни ўчиришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги акс этган 31-моддани ҳам эътироф этиш жоиз.

Бундан ташқари хорижий кузатувчилар умумхалқ муҳокамаси орқали чуқур ислоҳ этилган Бош Қомусимизнинг 29-моддасига кўра, “ҳар бир шахс учун жиноят процессининг ҳар қандай босқичида ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланмоқда, жабрланганларнинг ҳимояланиши, одил судловдан фойдаланишини таъминлаш ва уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароит яратиш бўйича давлат кафолати кучайтирилмоқда.

 

Related

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР
Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови! ЯНГИЛАНГАН ҚОМУСИМИЗ — ҲУҚУҚИЙ ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИ
27. Noy 2025
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди”. Шавкат МИРЗИЁЕВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2025 йил – юбилейлар йили
27. Noy 2025
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР
Бош қомусимиз – Ўзбекистоннинг ишонч, барқарорлик ва келажак пойдевори
24. Noy 2025
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР
«Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» Янги Ўзбекистон Конституцияси: яратилиши, қабул қилиниши ва ижро этилиши
29. Noy 2024
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР
Ўзбекистон: халқ ҳокимиятчилигини мустаҳкамлаш йўлида
07. Dek 2023
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР
Янги таҳрирдаги Конституция— инсон шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларининг мустаҳкам кафолати
24. Noy 2023