Президент амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

17 Iyun 2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан «Марказий Осиё – Хитой» иккинчи саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Бўлажак тадбирда кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилади.

Давлатимиз раҳбари Хитой Раиси билан ҳам музокара ўтказади.

Related