Тожикистон Президенти Ўзбекистонга келди

26 Mar 2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Тожикистон етакчисини “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Бугун икки томонлама музокаралар ва Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Related