Остонага амалий ташриф якунланди

22 Apr 2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди.

Бугун куннинг биринчи ярмида давлатимиз раҳбари Минтақавий экологик саммитнинг очилиш маросимида иштирок этди, “ЕХPО” халқаро кўргазмалар марказига ташриф буюриб, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг миллий павильонлари билан танишди ҳамда БМТнинг Атроф-муҳит дастури ижрочи директори Ингер Андерсен билан учрашди.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон етакчиси Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида нутқ сўзлади.

Тадбирлар якунлангач, Президентимиз Тошкентга жўнаб кетди. Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Related