Чехия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

29 Apr 2026

Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабиш 29-30 апрель кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, кўп қиррали Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилади.

Ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, «яшил» энергетика, кимё, фармацевтика ва транспорт соҳаларида кооперацияни кенгайтириш диққат марказида бўлади. Маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Халқаро кун тартибидаги масалалар, шу жумладан кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Учрашув якунида икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Ташриф доирасида Бош вазир Андрей Бабиш Ўзбекистон-Чехия бизнес форумида ҳам иштирок этади.

Related