Тбилиси шаҳрида Грузия Президентининг қароргоҳи – Орбелиани саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарини Грузия Президенти Михаил Кавелашвили самимий қарши олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига қароргоҳ олдидаги майдонда икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
Биргаликда суратга тушилди.