Ўзбекистон Президенти Грузия Бош вазири билан икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди

24 Iyul 2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Ираклий Кобахидзе давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.

Мулоқот давомида Ўзбекистон – Грузия стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 2-3 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Грузияга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Related