9 июнь куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицони расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.
Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Словакия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.