Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Тожикистон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига келди.
Бухоро халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни кутиб олди.
Тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
Бугун етакчилар қадимий Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қиладилар. Саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ҳам кўзда тутилган.
