
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари Ираклий Кобахидзени таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, Грузия халқига фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 2-3 июль кунлари Грузияга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Грузия стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, шунингдек, Грузиянинг Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.