Ўзбекистон Президенти ва Италия Бош вазири дарахт ўтқаздилар

29 May 2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Бош вазири Жоржа Мелони Конгресс маркази хиёбонида биргаликда эман экдилар.

Маросим икки мамлакат халқларининг дўстлиги, Ўзбекистон-Италия стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга бўлган қатъий интилишининг рамзи бўлди.

Олий мартабали меҳмон юртимизга ташрифни Самарқанднинг тарихий обидаларини томоша қилиш билан давом эттирди.

Давлатимиз раҳбари Самарқандга сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Related