Олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия Бош вазири Роберт Фицо Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экдилар.
Маросим икки мамлакат халқлари ўртасида дўстлик ва ўзаро англашув мустаҳкамланиб бораётгани, Ўзбекистон-Словакия муносабатлари ривожида янги – стратегик шериклик босқичи бошланганининг рамзи бўлди.