Ўзбекистон Президенти Чўлпонота шаҳрига келди

30 Iyul 2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди.

Чўлпонота шаҳридаги “Иссиқкўл” халқаро аэропортида уларни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди.

Олий мартабали меҳмонлар шарафига икки давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.

Бугун етакчилар музокара давомида Ўзбекистон – Қирғизистон стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қиладилар.

Президентимиз Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувида иштирок этиши режалаштирилган.

Related