Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Остона шаҳрига келди.
Пойтахт аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Ўзбекистон етакчиси «Марказий Осиё – Хитой» форматидаги навбатдаги саммитда иштирок этади ва Хитой Раиси билан музокара ўтказади.