Давлат мукофотлари – ёшларга эътибор ва ишонч белгиси

30 Iyun 2025

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 июндаги фармон ва қарорига мувофиқ, ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида бир гуруҳ илғор йигит-қизлар “Келажак бунёдкори” медали ҳамда “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган эди.

30 июнь – Ёшлар кунида Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида ана шу мукофотларни топшириш маросими бўлди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида йигит-қизларни Ёшлар куни билан табриклади. Болаларни юқори даражада ўқитиш, хорижий университетларга тайёрлаш, ёшларнинг стартап ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди. Учрашувда ёшлар билан очиқ мулоқот бўлди.

Шундан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ёшларга давлат мукофотларини топширди.

– Ёшликдаги ҳаракат бу – келажакдаги ютуқ дегани. Ёшликда орттирилган дўст – бир умрлик ҳамкор, таянч ва суянч дегани. Ҳеч қачон унутманг, фарзандлари билимли, соғлом, мард ва жасур, доимо олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг келажаги албатта ёруғ бўлади. Мен бутун Ўзбекистон ёшлари ана шундай фазилатлар эгаси бўлишини тилайман, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мукофотланганлар давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлар учун самимий миннатдорлик билдирди, келгусида янада катта натижаларга эришиб, халқимиз ишончини оқлашини таъкидлашди.

Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, зиёлилар, ота-оналар иштирок этди.

Related

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Migratsiya agentligi samaradorligini oshirish masalalari muhokama qilindi
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Миграция агентлиги самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси амалга оширилади
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
“Yangi Oʻzbekiston yoshlari – 2030” strategiyasi amalga oshiriladi
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон ва Қозоғистон: рақамли ҳамкорлик янги босқичда Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги ҳамкорлик изчил равишда кенгайиб, стратегик аҳамият касб этмоқда. Бу ҳамкорлик нафақат икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамламоқда, балки Марказий Осиёда ягона рақамли маконни шакллантиришга хизмат қилмоқда. Мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
“Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги халқаро форум иштирокчиларига
19. Apr 2026