Паркентнинг туризм салоҳияти янада ошади

18 Iyun 2025

Президент Шавкат Мирзиёев Паркент туманига ташриф давомида “Олтин бел” чўққисидаги дам олиш маскани ва янги лойиҳалар билан танишди.

Хушманзара тоғ бағридаги 3 гектар жойда қурилган ушбу меҳмонхоналар ихчамлиги ва ҳамёнбоплиги билан ажралиб туради. Ҳозирда жами 188 ўринли 2 та меҳмонхона, капсула шаклидаги уйлар, ресторан ва хўжалик бинолари барпо этилган. Кейинги босқичда яна 20 та шундай уй қурилиши мўлжалланган.

Шавкат Мирзиёев меҳмонхонада яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Умуман, ҳудудда туризмни ривожлантириш мақсадида қиймати 1 миллиард 800 миллион доллар бўлган 52 та лойиҳа амалга оширилади. Натижада 3 минг 300 та иш ўрни яратилади ва 1 миллион нафар сайёҳга хизмат кўрсатилади.

Паркентнинг қорли тоғлари яна бир улкан лойиҳани амалга ошириш имконини бермоқда. Бу ерда Австрия компанияси томонидан 1 минг 200 гектарда тоғ-чанғи курорти қуриш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбарига ушбу лойиҳа ҳақида ахборот берилди. Унинг доирасида 3, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар, чанғи учиш ва осма дор йўли, шалелар, пикник майдони, ресторанлар, соғломлаштириш хизматлари ташкил этилади.

Лойиҳа уч босқичда амалга оширилади ва тўлиқ қувватда кунига 15 минг нафар сайёҳни қабул қилиш имконига эга бўлади. 600 га яқин сервис мажмуалари ташкил этилади. Мавсумий хизматлар билан бирга 10 мингга яқин иш ўрни яратилади. Умуман, бу маскан, Бўстонлиқдаги “Амирсой” курорти каби, Тошкент вилоятининг йирик туризм манзилларидан бирига айланади.

Мутахассислар билан мулоқотда лойиҳани такомиллаштириш,  хизматлар қамровини кенгайтириш ва қурилишни тезлаштириш тадбирлари юзасидан фиикр алмашилди.

Related

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Migratsiya agentligi samaradorligini oshirish masalalari muhokama qilindi
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Миграция агентлиги самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси амалга оширилади
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
“Yangi Oʻzbekiston yoshlari – 2030” strategiyasi amalga oshiriladi
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон ва Қозоғистон: рақамли ҳамкорлик янги босқичда Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги ҳамкорлик изчил равишда кенгайиб, стратегик аҳамият касб этмоқда. Бу ҳамкорлик нафақат икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамламоқда, балки Марказий Осиёда ягона рақамли маконни шакллантиришга хизмат қилмоқда. Мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
“Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги халқаро форум иштирокчиларига
19. Apr 2026