Санъатсевар ёшлар учун имкониятлар кенгайтирилади

01 Iyul 2025

Давлатимиз раҳбарига тасвирий ва амалий санъат соҳасини янада ривожлантиришга оид қарор лойиҳаси ҳақида ахборот берилди.

Бу соҳалар халқимиз маданиятининг, ёшлар тарбиясининг ажралмас қисми. Лекин илгари, ўнлаб йиллар давомида рассомлар эътибордан четда қолганди. Шу боис Президентимиз Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида  бу масалага тўхталиб, мутасаддиларга кўрсатма берган эди.

Лойиҳага кўра, 2026-2027 йилларда инвестиция дастури доирасида Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар зали ва фонди биносини реконструкция қилиш, Тошкент фотосуратлар уйида Мультимедиа маркази ташкил этиш режалаштирилган.

Энг муҳими, санъатсевар ёшлар учун имкониятлар кенгайтирилади. Жумладан, Бадиий фонд ҳудудида замонавий галерея ҳамда 40 та ижодий устахонадан иборат Ёш рассомлар маркази барпо этилади, Шарқ миниатюра санъати музейида ўқув-ишлаб чиқариш устахонаси ташкил қилинади. Беньков номидаги рассомлик мактаби таъмирланиб, 400 ўринли қўшимча ўқув биноси, 200 ўринли ётоқхона қурилади.

“Устоз-шогирд” тамойили асосида ёш қаламкашларни тарбиялаб келаётган тажрибали рассомлар қўшимча рағбатлантириб борилади. Ҳар йили танлов асосида энг истеъдодли ижодкорлар хорижий мамлакатларга тажриба алмашишга юборилади.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида таълим сифатини ошириш чоралари кўрилади. Бу ерда илғор хорижий ўқув режа ва дастурлар босқичма-босқич жорий этилади. Профессор-ўқитувчиларнинг муносиб бадиий асарлари илмий монографияга тенглаштирилади. Шунингдек, бу институтни битирган мутахассисларга мактабларда тасвирий санъат фанидан дарс ўтишга рухсат берилади.

“Янги Ўзбекистон манзаралари”, “Тарихий алломалар” ва “Замон қаҳрамонлари” туркумидан ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тизими йўлга қўйилади.

Президентимиз ҳудудларда ҳам рассомлар учун шароитларни яхшилаш, ёшларни тасвирий ва амалий санъатга жалб этиш зарурлигини таъкидлади.

Related

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Migratsiya agentligi samaradorligini oshirish masalalari muhokama qilindi
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Миграция агентлиги самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси амалга оширилади
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
“Yangi Oʻzbekiston yoshlari – 2030” strategiyasi amalga oshiriladi
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон ва Қозоғистон: рақамли ҳамкорлик янги босқичда Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги ҳамкорлик изчил равишда кенгайиб, стратегик аҳамият касб этмоқда. Бу ҳамкорлик нафақат икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамламоқда, балки Марказий Осиёда ягона рақамли маконни шакллантиришга хизмат қилмоқда. Мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
“Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги халқаро форум иштирокчиларига
19. Apr 2026