Трансформация ва тежамкорлик бўйича вазифалар белгиланди

04 Noy 2024

Президент Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш, ҳудудлардаги электр тармоқлари бошқарувига хусусий операторларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Бу соҳани ҳаёт талабига мос равишда ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш жараёнлари алоҳида компанияларга ажратилиб, инвестиция учун имкониятлар яратилди. Охирги беш йилда электр энергияси ишлаб чиқаришга 4 миллиард 300 миллион доллар инвестиция кириб келди, 5,7 гигаватт янги қувватлар яратилди.

Тармоқдаги 4 та корхона – “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр станциялари” ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятлари халқаро кредит рейтингини олишга эришди. Эндиги қадам – трансформация орқали рақобатбардош компанияларга айланиш. Бу электрни истеъмолчиларга кафолатли етказиб бериш учун ҳам, инвестицияларни мустақил жалб этиш учун ҳам асосий омил.

Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Ҳар бир энергетика корхонасининг биринчи галдаги вазифаси таннархни камайтириш экани таъкидланди. Бунга лойиҳаларни мақбуллаштириш, йўқотишларни камайтириш ва харидларни такомиллаштириш орқали эришиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Тақсимлаш тармоқларини хусусий шериклик асосида инвесторларга бериб, уларни модернизация қилишга 4 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш мумкин. Шу мақсадда келгуси йилда Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёдаги тармоқлар бошқарувига хусусий операторларни жалб этиш режалаштирилмоқда.

Ўтган йили қабул қилинган энергетикада рақобат бозорини ташкил этиш концепцияси доирасида тармоқ корхоналари трансформациясини тезлаштириш, уларда замонавий бошқарув тизимини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Келгуси йил энергетика корхоналари учун тежамкорлик ва самарадорлик йили бўлиши қатъий белгиланди. Тармоқ компанияларини қуйи бўғингача трансформация қилиш ва рақамлаштириш вазифаси қўйилди.

Мутасаддилар ушбу корхоналарда харажатларни самарали бошқариш бўйича режаларини баён қилди.

Related

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси амалга оширилади
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
“Yangi Oʻzbekiston yoshlari – 2030” strategiyasi amalga oshiriladi
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон ва Қозоғистон: рақамли ҳамкорлик янги босқичда Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги ҳамкорлик изчил равишда кенгайиб, стратегик аҳамият касб этмоқда. Бу ҳамкорлик нафақат икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамламоқда, балки Марказий Осиёда ягона рақамли маконни шакллантиришга хизмат қилмоқда. Мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
“Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги халқаро форум иштирокчиларига
19. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
“Jamoat salomatligi va xavfsizligini ta’minlash maqsadida transmilliy narkotahdidlarga qarshi kurashish” mavzusidagi xalqaro forum ishtirokchilariga
19. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Жавоҳир Синдоров шарафига тантанали маросим бўлиб ўтди
17. Apr 2026