Ўзбекистон Президенти EХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбарини қабул қилди

25 Okt 2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 октябрь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (EХҲТ ДИИҲБ) парламент сайловини кузатиш бўйича миссияси раҳбари Дуглас Уэйкни қабул қилди.

Учрашувда мамлакатимизда бўлажак парламент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Ўзбекистон билан EХҲТ ва унинг институтлари ўртасида очиқ ва самарали мулоқот ўрнатилгани, хусусан, бюро билан унумли ҳамкорлик йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.

Бўлажак парламент сайловига тайёргарлик кўриш доирасида ДИИҲБ кузатувчилари миссияси фаол ишлаётгани юқори баҳоланди. Бюро экспертлари миллий сайлов тизимини такомиллаштириш жараёнида иштирок этдилар. Улар билдирган тавсия ва таклифларнинг аксарияти инобатга олиниб, мамлакатимиз қонунчилигига татбиқ этилди.

ДИИҲБ вакили миссия фаолиятига кўрсатилаётган эътибор учун самимий миннатдорлик изҳор этди ҳамда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бу галги сайлов илк бор янгиланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг парламент ва маҳаллий вакиллик органларининг ролини кучайтиришни назарда тутувчи қоидалари асосида аралаш сайлов тизими бўйича ўтказилаётгани алоҳида таъкидланди.

Related

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Migratsiya agentligi samaradorligini oshirish masalalari muhokama qilindi
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Миграция агентлиги самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси амалга оширилади
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
“Yangi Oʻzbekiston yoshlari – 2030” strategiyasi amalga oshiriladi
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон ва Қозоғистон: рақамли ҳамкорлик янги босқичда Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги ҳамкорлик изчил равишда кенгайиб, стратегик аҳамият касб этмоқда. Бу ҳамкорлик нафақат икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамламоқда, балки Марказий Осиёда ягона рақамли маконни шакллантиришга хизмат қилмоқда. Мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
“Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги халқаро форум иштирокчиларига
19. Apr 2026