Франция Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

31 Okt 2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон 1-2 ноябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, уларда Ўзбекистон билан Франция ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Савдо-иқтисодиёт, инновация, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади.

Ўзбекистон ва Франция раҳбарлари икки мамлакатнинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари иштирокидаги қўшма бизнес форуми ишида ҳам иштирок этадилар.

Саммит якунида бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар ҳамда савдо-инвестициявий келишувлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.

Related