Ўзбекистон Президенти Еврокенгаш Президенти билан норасмий учрашув ўтказди

02 Apr 2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 апрель куни кечқурун Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта билан норасмий учрашув ўтказди.

Европа Иттифоқининг олий мартабали вакили бугун эрталаб Ўзбекистонга келди ва Бухоро шаҳрига ташриф буюриб, халқимизнинг маданий-тарихий мероси билан танишди.

Учрашувда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Бўлажак «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» форматидаги биринчи саммитга тайёргарлик масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Related