Музокаралар натижалари келишувлар билан мустаҳкамланди

26 Avg 2025

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар.

Умуман, ташриф доирасида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, жумладан:

– Экстрадиция тўғрисида битим;

– Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;

– Қўшма комиссия тузиш тўғрисида битим;

– Виза талабларини бекор қилиш тўғрисида битим;

– Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;

– Товарлар ва транспорт воситалари ҳаракати тўғрисидаги дастлабки маълумотларни онлайн алмашиш тўғрисида баённома;

– Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Ветеринария соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида меморандум;

– дин ишлари бўйича англашув тўғрисида идоралараро меморандумлар;

– Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси.

Related