Мамлакатимиз етакчиси “Traxys” компанияси раҳбариятини қабул қилди

19 Okt 2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Traxys” компанияси бош ижрочи директори Марк Кристоффни қабул қилди.

Суҳбат давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўтган бир йил давомида “Traxys” компанияси билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани, жумладан, битимлар имзоланиб, Тошкент шаҳрида компаниянинг Марказий Осиёдаги илк минтақавий офиси очилгани таъкидланди.

Америка технологиялари асосида муҳим минераллар, хомашёни чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматга эга саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

“Traxys” компанияси муҳим хомашё ва минералларни етказиб бериш бўйича жаҳоннинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Компания дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатида фаолият юритиб, металлар ва минералларни харид қилиш, логистикасини ташкил этиш, молиялаштириш ҳамда сотиш билан шуғулланади.

Related