Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи дарахт экдилар

26 Avg 2025

Ўзбекистон-Иордания саммити якунида биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Самарқанддаги Конгресс маркази боғида эман экдилар.

Маросим Ўзбекистон-Иордания муносабатларида янги давр бошланаётгани ҳамда етакчиларнинг халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга интилиши рамзи бўлди.

Related