Жорий йилнинг 7-9 октябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК майдонида “Aquatherm Tashkent – 2025” кўргазмаси бўлиб ўтади

30 Sen 2025

Кўргазмада БАА, Чехия, Эрон, Германия, Италия, Корея Республикаси, Озарбайжон, Польша, Қозоғистон, Россия, Туркия, Хитой ва Ўзбекистондан 175 та компания ва брендлар иштирок этишини тасдиқлади

 

Шу йилнинг 7-9 октябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” Миллий Кўргазма компанияси майдонида “Иситиш, вентиляция, ҳавони кондиционерлаш, сув таъминоти, сантехника, бассейнлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш технологиялари, муқобил энергия манбалари – “Aquatherm® Tashkent 202513-Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар: Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia Group.

“Aquatherm® Tashkent” – Ўзбекистондаги ягона ихтисослаштирилган кўргазма бўлиб, бу ерда барча турдаги муҳандислик ечимлари ҳар томонлама тақдим этилади:

-Иситиш: радиаторлар, қозонхоналар, “иссиқ пол” тизимлари;

-Кондиционерлаш ва вентиляция: маиший ечимлардан саноат ечимларигача;

-Сув таъминоти ва дренаж: клапанлар, фильтрлар, насослар, редукторлар, септиклар;

-Маиший ва муҳандислик сантехника: қувурлар, сув ҳисоблагичлари, фитинглар, кранлар, душ кабиналари.

Кўргазмада БАА, Чехия, Эрон, Германия, Италия, Корея Республикаси, Озарбайжон, Польша, Қозоғистон, Россия, Туркия, Хитой ва Ўзбекистондан 175 та компания ва брендлар иштирок этишини тасдиқлади. Аризалар қабул қилиниши давом этмоқда.

Туркия ва Россия, жумладан, Москва вилояти, Калуга, Пермь ва Ульяновск компанияларининг жамоавий иштироки кутилмоқда.

Иштирокчилар орасида Midea, Wilo, Haier, CNP, Bosch, Grandfar, Kan Sp. z o.o, Wavin Pilsa, Hisense HVAC, TICA, Dayuan каби таниқли брендлар бор.

Бу йил ҳам кўргазмада етакчи ишлаб чиқарувчилар ва дистрибюторларнинг юқори сифатли маҳсулотлари намойиш этилади. 1 ва 2-павильонларда қозонхоналар учун ускуналар ва технологиялар, горелкалар, иситиш радиаторлари, қуритгичлар, иссиқлик алмаштиргичлар, сочиқ қуритгичлари, конвекторлар, насос станциялари, сув фильтрлари, сув тозалаш тизимлари, канализация ускуналари, сув иситгичлари, сантехника ускуналари намойиш этилади. Шунингдек, кенг ассортиментдаги қувурлар (пўлат, металл-пластик, ПВХ, ПE, полипропиленли) ва фитинглар, ўчириш, назорат қилиш ва хавфсизлик клапанлари ва гидроизоляция ҳам тақдим этилади.

“Aquatherm® Tashkent”га ташриф қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

-Технологик инновациялар билан танишиш;

-Мутахассис маслаҳатини олиш;

-Ишончли етказиб берувчиларни топиш;

-3 кун ичида асосий бизнес муаммоларини ҳал қилиш.

Расмий кўмак:

-Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси;

-Ўзбекистон Қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;

-Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;

-Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси;

-Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

“Aquatherm® – Wiener Messe und Congress GmbH компаниясига тегишли жаҳонга машҳур бренд бўлиб ва унинг остида кўплаб мамлакатларда шунга ўхшаш кўргазмалар ўтказилади. Ўзбекистонда ушбу бренддан фойдаланишга рухсат берилган ягона юридик шахс Iteca Exhibitions ҳисобланади.

Related