Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Боку шаҳрига келди.
Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда мамлакатимиз етакчисини Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Эртага, 15 октябрь куни Ўзбекистон етакчиси Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади.
Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.