Ўзбекистон Президенти парламентдаги Дўстлик лигаси аъзоларини қабул қилди

19 Dek 2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Либерал-демократик партияси вице-президенти, парламентдаги Ўзбекистон билан дўстлик лигаси ва шу билан бирга Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстлик лигаси раиси Таро Асо билан учрашди.

Лига аъзолари ҳам қатнашган Ўзбекистон – Япония стратегик ҳамкорлик муносабатларини, жумладан, парламентлараро йўналишда янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Дўстлик лигаси, айниқса, унинг раиси Таро Асо Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси юксак баҳоланди.

Парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва қўшма ташаббусларни илгари суришда парламентлардаги дўстлик гуруҳларининг ролини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида 2026 йилда навбатдаги Парламентлараро форумни Ўзбекистонда ташкил этишга келишиб олинди.

Ўзбекистон билан дўстлик лигаси 2002 йилда ташкил этилган ва ҳозирги пайтда унинг аъзолари сони 40 нафардан ошган. Улар орасида Япониянинг таниқли сиёсат арбоблари, нуфузли депутат ва дипломатлари бор.

Related

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Migratsiya agentligi samaradorligini oshirish masalalari muhokama qilindi
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Миграция агентлиги самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси амалга оширилади
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
“Yangi Oʻzbekiston yoshlari – 2030” strategiyasi amalga oshiriladi
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон ва Қозоғистон: рақамли ҳамкорлик янги босқичда Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги ҳамкорлик изчил равишда кенгайиб, стратегик аҳамият касб этмоқда. Бу ҳамкорлик нафақат икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамламоқда, балки Марказий Осиёда ягона рақамли маконни шакллантиришга хизмат қилмоқда. Мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор
20. Apr 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
“Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги халқаро форум иштирокчиларига
19. Apr 2026